"Отдан тушса ҳам эгардан тушмайдиган",- Трамп тарафдорлари АҚШ Конгресси биносига бостириб киришди

АҚШ Конгресси Жо Байденнинг президентлик сайловидаги ғалабасини тасдиқлаш учун Капитолийда йиғилганида Трамп тарафдорлари бинога бостириб кирди.Конгрессменлар эвакуасия қилинди. Отишма содир бўлиб, бир неча намойишчилар жароҳатланди, улардан бири вафот этди, шунингдек бир неча полисия ходими жароҳатланди. Трамп тарафдорларини учрашувдан олдин Капитолийга келишга ва «заиф республикачиларга ёрдам беришга» чақирган эди. Тартибсизликлардан сўнг уларни тарқалишга чақирди. Хавфсизлик кучлари Капитолийни тозалаб, 20 кишини ҳибсга олганларидан сўнг, конгрессменлар бинога қайтишди. АҚШ Сенатидаги республикачилар етакчиси Макконнелл Сенатни қўрқитиб бўлмаслигини ва сайловлар натижаси маъқулланишини айтди. Ҳозир Вашингтонда вазият ўз ҳолига қайтган, шаҳарда пайшанба эрталабигача комендантлик соати эълон қилинди.