АОКАда “UZINSURANCE” компанияси раиси ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот тақдим этилди.
Таъкидланишича, 4 февраль ҳолатига мамлакат суғурта бозорида расмийлаштирилган 74 мингдан зиёд электрон полисларнинг 30 минг 504 таси (41%) “UZINSURANCE” ҳиссасига тўғри келади.
2021 йил давомида таъминланган суғурта мукофотлари 44,5 миллиард сўм аҳоли суғуртаси ҳиссасига тўғри келади. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш бўйича 2 миллиард сўм, қолган 214 миллиард сўмлик суғурта тушумлари бошқа суғурта турлари бўйича амалга оширилган.