Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади – Президент
3.03.2021 17:29,  
230

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш юзасидан видеоселектор бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилмоқда “Даракчи”.

Йиғилишда маълум қилинишича, ўтган 4 йилда давлат дастурлари асосида 140 минг ёки йилига ўртача 35 мингдан уй-жойлар барпо этилган бўлса, бу олдинлари йилига қурилган ўртача уй-жойдан 4-5 баравар кўп.

Лекин, бу етарли эмас, - деди Президент, - “Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуриш керак”.

ЯНГИ ФАРМОН!

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид янги Фармон тайёрланган.

Мазкур Фармонда, энг муҳими аҳолининг барча қатламларини уй-жой билан таъминлаш ва бу борада уларнинг танлаш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилади.

Жорий йилда 54 минг оилаларни уй-жой билан таъминлаш зарур. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта ёки ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп уй-жойлар қурилади”, – деди Президент.

Шундан:

  • “Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Шаҳар қурилиш инвест” томонидан 12 мингта;
  • янги тартиб бўйича Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26,5 мингта квартира;
  • ҳар бир вилоятда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тадан, жами 6,5 мингта оилага кредит ажратилади. 

Шунингдек, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилиши бошланган 8 мингта квартира жорий йилда фойдаланишга топширилади. 

Видеоселектор давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан