Ўтган йили бюджетга радар ва камералардан 724 млрд сўм тушгани маълум бўлди

Ўтган йили бюджетга радар ва камералардан 724 млрд сўм тушгани маълум бўлди

2021 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ХДП фракцияси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг қўшма йиғилишида 2018-2020 йилларда радарлар ва камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар якунлари муҳокама қилинди. 

2018-2020 йиллар давомида фото ва видео махсус воситалари орқали аниқланган 3 млн 612 минг 890 та

ЙҲҚ бузилиши ва унга нисбатан жами 1 444,8 млрд сўм жарима белгиланган. 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг ўзида 1 млн 763 минг 691 та ҳолатда 724,6 млрд сўмлик жарималар қўлланилган. Бу 2018 йилда тўланган жарима суммаси миқдоридан 28,3 фоизга кўп.

Шунингдек, ЙПХ ходимлари ИИВ томонидан белгиланган тартибда экипировка қилинмаган енгил автомобиллардан фойдаланган ҳолда яширин усулда хизмат олиб бораётган ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди.

Кўчма махсус мосламалар йўлларда яширин равишда ўрнатилган ҳолатлар ҳам йўқ эмаслиги депутатлар томонидан маълум қилинди.