Ўтган йили имтиҳонлардан йиқилган 79 ёшли отахон бу йил ҳам абитуриент бўлди

Ўтган йили имтиҳонлардан йиқилган 79 ёшли отахон бу йил ҳам абитуриент бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи Маматқул ота Бердиалиев бу йил яна талаба бўлиш орзуси билан Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига ҳужжат топширди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ўтган йили мазкур таълим муассасасининг кундузги бўлимида тест синовларини топширган М.Бердиалиевнинг омади чопмай қолди. Шу боис 79 ёшли оэ6тахон ўтган даврда фанлардан чуқур тайёрланиб, агрономия мутахассислиги бўйича сиртқи таълим йўналишида ўқиш истагини билдирди.

– Ўттиз йил қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб, нафақага чиққанман, – дейди 79 ёшли абитуриент. – Ҳозир ўқиш учун яратилган шароитлардан руҳланиб, олий маълумотли мутахассис бўлишни кўнглимга тукканман. Шу мақсадда таълим даргоҳига онлайн ҳужжат топширдим. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафидан ўрин олсам, ўз ҳаётий тажрибамни ёшларга ўргатмоқчиман.