Ўтган йили Uz доменида қарийб 300 та порносайтлар аниқланди

Ўтган йили Uz доменида қарийб 300 та порносайтлар аниқланди

Миллий домен маконида 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Facebook’да 4,7 млн, Instagram’да 3,7 млн, Linkedln’да 288 минг, Telegram’да 18 млн, Odnoklassniki’да 16,7 млн, Twitter'да 51,6 минг ва “В-контакте”да 2,6 млн фойдаланувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган бўлиб, 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилган.