ОТМга кира олмаган мактаблар сони 2020 йилда 3 баробарга камайган – Шерзод Шерматов

ОТМга кира олмаган мактаблар сони 2020 йилда 3 баробарга камайган – Шерзод Шерматов

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2020/2021-ўқув йилида ўқувчилари олий таълим муассасаларига ўқишга кирмаган мактаблар сони 2019 йилга нисбатан уч баробарга камайганини маълум қилди.

Шерзод Шерматовнинг маълумот беришича, ўқишга ҳужжат топширган 1,5 миллион абитуриентнинг атиги 23 фоизи 2020 йилдаги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллади. «Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди», - деди вазир.