ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилади

ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma ахборот-ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Мазкур қарор билан, республика ОТМларида Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими киритилади. Мазкур бўлим бўлим бошлиғи ва бош мутахассис билан тақдим этилган. Бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда назарда тутилмаган.

Намунавий штатлар олий таълим муасссасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан жорий этилади.