Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади
11.05.2022 19:45,  
61

Президентнинг жорий йил 11 майдаги «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, эндиликда ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзлар умумий квотага киритилмайди.

Белгиланган тартибга кўра, ОТМ учун имтиёзлар ягона рўйхат орқали шакллантирилади.

Шунингдек, мазкур ҳужжатга кўра, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади.

Автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, E-Anticor.uz электрон платформасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашни назарда тутувчи «Е-Антикоррупция» лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри» («паст», «ўрта» ва «юқори» ўлчовларида) шакллантирилади ва интернет тармоғида очиқ эълон қилиб борилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан