Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОТМларимиздан бири Европада биринчи бўлиб ўз филиалини очмоқда.
22.12.2020 09:30,  
339

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Палма де Маёрка провинсияси раҳбарияти, Балеар университети вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда мазкур келишувга эришилди.

Унга кўра, Испаниянинг Балеар университетининг АДЕМА стоматология таълим даргоҳида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этиладиган бўлди. Қайд этиш керак, бу Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг ривожланган Европа давлатларидаги илк филиали ҳисобланади.

Онлайн конференсия тарзида ўтказилган музокарада Испания соғлиқни сақлаш вазири П.Гомес, Палма де Маёрка шаҳри мери Х.Хила, Балеар университети президенти Д.Карасско, Испаниянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Карлос Мартинес ва Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров иштирок этди ва келишув имзолашди.

Унга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилиши, стоматологиянинг олтита йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириши учун курсларда ўқитишга келишиб олинди.

Шунингдек, анжуманда 2021 йилдан 100 нафар испаниялик талаба стоматология йўналиши бўйича малака ошириш курсларига қабул қилиниши, испаниялик беморларга Ўзбекистондаги тиббий туризм тизими салоҳиятидан фойдаланишга шароит яратиш каби бир қатор масалалар ҳам белгилаб олинди.

Маълумот ўрнида: Испаниянинг Балеар университети 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, Балеар ҳукумати томонидан бошқарилади. Бугунги кунда 18 мингдан ортиқ талабалар ижтимоий-гуманитар, тиббиёт, стоматология, техника, ахборот технологиялари каби йўналишларда таълим олмоқда. Университет қошидаги 7 та илмий лабораторияларда биология, экология, рақамли тиббиёт ва генетика йўналишларида илмий-тадқиқот олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан