“Отнинг ўлими итнинг байрами бўлди” — Расул Кушербаев ортда қолган 2020 йил ҳақида

“Отнинг ўлими итнинг байрами бўлди” — Расул Кушербаев ортда қолган 2020 йил ҳақида

“Айрим мансабдорлар – ҳокимлар ҳам, ташкилот раҳбарлари ҳам шундай оғир вазиятда халқ учун туриб берадиган одамлар эмас экан. Уларда қийинчилик даврда ҳам Мен қиммат машина олишим, люкс шароитда яшашим керак деган шахсий манфаати устунлиги аён бўлди. Бунақа одамлар билан Ўзбекистонни қуриб бўлмайди. Биз буни кўрдик, шунақалар бор экан. Биз ажратиб, кўриб олдик.
Кимки қинғирликларга йўл қўйган бўлса, яхши шерик эмасликларини исботлаб берди. Улар исталган вақтда оёғингиздан чалиши, ишончни йўқотиши мумкин бўлган одамлар. Халқ мақолида айтилганидек, отнинг ўлими итнинг байрами бўлди. Қайтага, кўпчилик ёрдам беришга ҳаракат қилаётган бир вақтда булар бойлик орттиришга ҳаракат қилди.
Яна қайтариб айтаман, бунақа одамлар билан келажакни қуриб бўлмайди! Умид қиламанки, уларнинг ким эканлигига вақти соати келиб баҳо берилади”, – деди депутат “Дарё”га берган интервюсида“