Охирги суткада дунё бўйича 427 минг янги касалланиш ҳолати қайд этилди

Охирги суткада дунё бўйича 427 минг янги касалланиш ҳолати қайд этилди

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 127 миллион 349 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 787 минг нафардан зиёд киши вафот этган (30.03.2021 йил Европа вақти билан соат 14:34 ҳолатига кўра).  
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 427 964 янги ҳолати аниқланди, 8 156 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (31.03.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:26 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 128 миллион 224 минг нафардан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 803 минг нафардан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 29,968 миллион нафардан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Бразилия (12,534 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Ҳиндистон (12,095 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,536 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Франция (4,481 миллиондан ортиқ). 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 46 865, Бразилияда 44 326, Ҳиндистонда 56 211, Россияда 8 277, Францияда эса 9 094 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.