«Ўйинлар ва иш учун идеал» янги RedmiBook эълон қилинди​

«Ўйинлар ва иш учун идеал» янги RedmiBook эълон қилинди​

Xiaomi корпорациясининг арзон бренди ўтган йилнинг охирида RedmiBook 13 ноутбукни ҳам кўрсатган. Энди эса, Redmi 10X 5G билан бирга ушбу лаптопнинг давомчиси чиқиши айтилаётган эди.

Redmi компанияси ушбу миш-мишларни биринчи бор расман тасдиқлади. Янги постерида у ўйинлар ва иш учун қандай экран идеал даражада мос келиши ҳақида фойдаланувчиларга савол берган. Унга жавоб эса 26 май куни – “Икки карра 5G”да ишловчи Redmi 10X тақдимот тадбирида айтилади. Умуман, шу куни компания мазкур ноутбук ва смартфондан бошқа янги маҳсулотларини ҳам намойиш этади.

Аввалроқ инсайдерлар берган хабарларга кўра, RedmiBookʼнинг янги авлоди AMD Ryzen 4000 процессорларига эга ноутбук бўлади. Фойдаланувчилар ўз хоҳиш ва имкониятларига қараб, унинг Ryzen 5 4500U ёки Ryzen 7 4700U чипсетли вариантини танлашлари мумкин.

Лаптоп 16 гигабайтлик тезкор хотира ҳамда 512 гигабайтлик SSD-хотира билан чиқарилади.