"Оёғи ердан узилган Учқўрғон ЙПХ ходимлари" бўйича маълумот берилди

Жорий йилнинг 2 май куни соат 09:30ларда, Наманган вилояти Учқурғон тумани ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида хизмат олиб бораётган ИИБ ЙҲХБ инспектори майор Ғ.Ибрагимов томонидан давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб келган "Нексия" русумли автомашинани тўхтатилган. Ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатларни текшириш вақтида ҳам камчиликлар аниқланган ва тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.  

Маълум қилинишича, орадан 3 кун ўтиб, жорий йилнинг 5 май куни соат 09:22ларда ИИБ ЙҲХБ инспектори Ғ.Ибрагимов юқорида кўрсатилган жойда хизмат олиб бораётган вақтда ушбу "Нексия" ҳайдовчиси унинг олдига бориб ходимдан кўкрак нишон белгисини сўраб видео тасвирга олган ва ижтимоий тармоқга тарқатган.  

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.