«Оёғимни ялатдим» – Тармоқларда тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳақоратли аудиоси тарқалгани айтилмоқда

«Оёғимни ялатдим» – Тармоқларда тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг ҳақоратли аудиоси тарқалгани айтилмоқда

Тармоқларда Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг овози дея айтилаётган аудио тарқалди. Унда журналистга таҳдид қилинган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат ССВ томонидан назоратга олинган.

Вазирлик ахборотида мазкур аудио атрофлича ўрганилаётгани таъкидланган. Ўрганишлар натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.