Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза вакцина совға қилди

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза вакцина совға қилди
Озарбайжон Республикасининг элчихонаси кўмаги билан CОВАХ глобал ташаббусига кўра Озарбайжон учун мўжалланган 50 минг доза вакцина Тошкентга келтирилди.

UNICEF ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, вакциналар шошилинч тарзда ҳаммага адолатли равишда етказиб берилмас экан, дунё COVID-19 вирусининг мутациялари хавфи остида қолишини таъкидлади.