Озарбайжон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ташриф буюрди

Озарбайжон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ташриф буюрди

2021 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Озарбайжон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бўлиб ўтажак тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.