Озарбайжонда кафе ва ресторанлар очилмоқда

Озарбайжонда кафе ва ресторанлар очилмоқда

Эпидемиологик вазият юмшагани сабабли Озарбайжонда 18 майдан кафе ва ресторанлар фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақда Озарбайжон коронавирусга қарши курашиш оператив штаби маълум қилди.

Шунингдек, Баку, Сумгайит, Ганжа, Ланкаран шаҳарларида СМС-рухсатномалар бекор қилинади.

Фуқароларга хиёбон ва паркларга боришга рухсат берилади, лекин 10 кишидан ортиқ тўпланишга рухсат этилмайди.

Ресторан, кафе, чой боғчалари ҳам очилади, лекин каляндан фойдаланиш тақиқланади.