Ўзбек олимлари янги резонанс заррачани кашф қилишди

Ўзбек олимлари янги резонанс заррачани кашф қилишди

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Беҳзод Юлдашев илмий раҳбарлигидаги ўзбек физик-олимлар гуруҳи жаҳонда илк бор янги элементар заррача мавжудлигини экспериментал тарзда кўрсатишди.

Бир нуклонга 3.4 GeV энергияли карбон ядроларининг карбон ядролари билан тўқнашувларининг таҳлили натижасида иккита протон ва битта pi-мезондан иборат саккиз кваркли тизимда янги резонанс заррача топилди.

Кашф этилган қисқа яшовчи заррачанинг массаси 2118 ± 1 MeV/c2 га тенг бўлиб, унинг яшаш даври кучли ўзаро таъсир вақтига қараганда нисбатан катта бўлиши кўрсатилди (янги резонанс заррачанинг кенглиги 4 MeV/c2 дан ошмайди).    

Кузатилган резонанс структуранинг фон тақсимотидан экспериментал ошиши 122 ± 20 ҳодисани ёки 4.5 стандарт хатоликни (сигмани) ташкил этди.

Муаллифлар янги заррача кузатилиши мумкин бўлган ядровий тўқнашувларга оид бошқа экспериментал маълумотларни таҳлил қилишмоқда.