Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ЙТҲда 9 киши вафот этди
21.05.2022 19:13,  
21

Жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 15:30лар чамасида, Қирғиз Республикаси Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган, д/р 02 KG 899 RS бўлган трейлер автотранспортининг тормоз ускунаси ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бошқарувни йўқотган трейлер ҳайдовчиси Қирғиз Республикаси «Чечме» чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон Республикаси «Чашма» чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган.

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон Республикаси, қолган 8 нафари Қирғиз Республикаси фуқароси) вафот этган.

Жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан