Ўзбек-қирғиз чегарасидаги НЎП вақтинчалик ёпилади

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги НЎП вақтинчалик ёпилади

"Қизил-Кия - авто" назорат-ўтказиш пункти (НЎП) 1 декабрдан 3 декабргача транспорт воситалари ўтиши учун ёпиқ бўлади, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат божхона хизмати матбуот хизматига асосан.

Бу ерда йўл қопламасини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.Шу кунларда автомобилларнинг ҳаракати “Достук-авто" НЎП орқали амалга оширилади.
“Қизил-Кия” НЎП 4 декабрдан бошлаб нормал режимда ишлашни бошлайди.