Ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг “ҳинд” штаммига қарши таъсир қиладими?

Ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг “ҳинд” штаммига қарши таъсир қиладими?

Ҳозирда олимлар Ҳиндистондан тарқалган, катта эҳтимол билан Ўзбекистонга ҳам кириб келган дельта-вариант устида тадқиқотлар олиб бормоқда. Ўрганишлар ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг ушбу штаммга қарши ҳимояланганини намоён этган.

Аввалроқ мазкур вакцина коронавирусининг африканча ва британча вариантларидан ҳимоя қила олиши тасдиқланган.

Маълумот учун, ҳозиргача ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан Хитойда 90 миллион киши эмланган. Шу пайтгача мазкур вакцина билан эмланганлар орасида коронавирусга чалинганлар аниқланмаган.