Ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг омикрон штаммидан ҳимоя қилади

Ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг омикрон штаммидан ҳимоя қилади

Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси коронавирусга қарши вакцина (ZF-UZ-VAC2001) бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ушбу препарат Омикрон штаммига қарши антитаналарни ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 

Компаниянинг таъкидлашича, бир ой олдин 3 дозадан вакцина қабул қилган 32 кишининг 78 фоизидан олинган намуналарда Омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитаначалар аниқланган.

32 та кишидан 16 таси иккинчи ва учинчи дозаларни тўрт ойдан кўпроқ вақт оралиғида қабул қилган. Уларнинг барчасида омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитана аниқланди, аммо антитаналар даражаси  асл коронавирусда кузатилганидан тахминан уч баравар кам.