Ўзбекистон 10 ойда 46 та давлатга 153 млн долларлик узум экспорт қилди

Ўзбекистон 10 ойда 46 та давлатга 153 млн долларлик узум экспорт қилди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида 46 та хорижий давлатга қиймати 153,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 204 минг тонна узум экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:

Россия – 88 минг тонна;
Қозоғистон – 63 минг тонна;
Қирғизистон – 23 минг тонна;
Хитой – 9 минг тонна;
Туркия – 4 минг тонна;
Саудия Арабистони – 3 минг тонна;
Украина – 3 минг тонна;
Беларусь – 2,3 минг тонна;
Озарбайжон – 1,6 минг тонна;
Ироқ – 1,6 минг тонна;
Германия – 867 тонна.

Шунингдек, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида қиймати 54,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 77,4 минг тонна помидор экспорт қилган.

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,2 минг тоннага кам.

2021 йилнинг 10 ойи мобайнида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 39 минг тонна;
Қозоғистон – 24,2 минг тонна;
Қирғиз Р. – 12,3 минг тонна;
Тожикистон – 2 минг тонна;
Беларусь – 53,6 тонна;
АҚШ – 20,9 тонна;
Афғонистон – 12,0 тонна;
БАА – 9,9 тонна;
Украина – 9,1 тонна;
Германия – 0,5 тонна.