Ўзбекистон 11 ойда деярли 310 млн литр автомобиль бензини импорт қилди

Ўзбекистон 11 ойда деярли 310 млн литр автомобиль бензини импорт қилди

Бензин импорти 112 млн литрга ошган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 115,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 308,4 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган.

Автомобиль бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112 млн литрга ошган.

Мамлакат автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 145,3 млн литр;

Туркманистон – 141,2 млн литр;

Қозоғистон – 16 млн литр;

Ироқ – 3,6 млн литр:

Эрон – 1,8 млн литр.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 1 млн тоннадан зиёд автомобиль бензини ишлаб чиқарилди.