Ўзбекистон 12 та давлатга ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган

Ўзбекистон 12 та давлатга ипак ва  ипак маҳсулотларини экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида 12 та хорижий давлатга қиймати 10,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган.

Ипак ва ипак маҳсулотлари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 млн. АҚШ долларига ошган.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон энг кўп ипак ва ипак маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

Хитой – 3,4 млн. 

Вьетнам – 2,7 млн. 

Тожикистон – 1,8 млн. 

Эрон – 1 млн. 

Ҳиндистон – 959 минг

БАА – 279 минг

Корея – 196 минг

Туркманистон – 156 минг АҚШ доллари

2 ойда хорижга энг кўп ипак маҳсулотларини экспорт ҳудудлар: 

— Самарқанд вилояти – 3 млн.

— Қашқадарё вилояти – 1,7 млн.

— Бухоро вилояти – 1,5 млн.

— Андижон вилояти – 1,1 млн.