Ўзбекистон 2 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилган?

Ўзбекистон 2 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилган?

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон қиймати 113,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 164 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33 минг тоннага ошган. 

Январь-февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми: 

 мева ва резаворлар – 19,2 минг тонна

қуритилган мева ва резаворлар – 8,7 минг тонна

сабзавотлар – 100,4 минг тонна 

қалампир – 2,6 минг тонна 

помидор – 12,5 минг тонна 

узум – 9,5 минг тонна 

майиз – 15,2 минг тонна

ерёнғоқ – 4,2 минг тонна

тарвуз-қовун – 337 тонна