Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистонга энг кўп енгил автомобил экспорт қилган

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистонга энг кўп енгил автомобил экспорт қилган

11 ой мобайнида Ўзбекистон Қозоғистонга 28,6 мингдан ортиқ енгил автомобиль импорт қилган, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси. Бу кўрсаткич умумий енгил автомобиль экспортининг 94,47 фоизи ҳисобланади.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Қозоғистондан кейин энг кўп енгил автомобил экспорт қилган асосий давлатлар:

  • Украина — 744 та;
  • Россия — 448 та;
  • Озарбайжон — 253 та;
  • Афғонистон — 128 та;
  • Тожикистон — 72 та;
  • Қирғизистон — 30 та.

Йил бошидан 9 ой давомида UzAuto Motors компанияси 25 мингдан ортиқ автомобиль экспорт қилган. Ушбу даврда экспрот қилинган барча машиналарнинг деярли 96 фоизи Қозоғистонга тўғри келган. Шу даврда Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 242,5 млн долларга тенг бўлган 25 171 та енгил автомобиль экспорт қилган.