Ўзбекистон 2022 йил баҳорида трансафғон темир йўли қурилишини бошлайди

Ўзбекистон 2022 йил баҳорида трансафғон темир йўли қурилишини бошлайди

Sputnik Афғонистон хабарига кўра, Исломободда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақийга республика трансафғон темир йўли қурилиши бўйича ишларни баҳорда бошлашига ваъда берган.

Шунингдек, Тошкент темир йўлда ишлаш учун афғон мутахассисларини тайёрлаш ниятида.

Шу билан бирга, Муттақий Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг Тошкентга ташриф буюриш таклифини қабул қилган. 

“Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” транспорт йўлаги Россия, Европани Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Ҳиндинстон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.