Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири - The Independent

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири - The Independent

Буюк Британиянинг нашри соҳага ихтисослашган журналистларнинг тавсиялари асосида саёҳат қилиш учун энг оммабоп 10 та йўналишни эълон қилган. 

Ушбу рўйхатга Норманд ороллари, Шимолий Ирландия, Канада, Испания, Италия, Туркия, Ўзбекистон, Миср ва Бутан киритилди.

Нашр муҳаррири ушбу руйхатдан ўрин олган Ўзбекистон ҳақида тўхталар экан, бу мамлакатга саёҳат қилиш таассуротларга бой бўлишини таъкидлаган.

Ўзбекистон бир неча йил аввал Буюк Британия фуқароларига виза талабларини енгиллаштиргани, энди улар мамлакатда визасиз 30 кунгача бўлиб туриши мумкинлиги қайд этилган.

Муаллиф Ўзбекистонга сафарни режалаштираётганда жорий йил ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестивалларга ташриф буюришни маслаҳат берган.