8 ой якунларига кўра, тармоқ корхоналари экспорти 350,0 млн. долларни ташкил этди. Бу 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,3 баробарга кўп дегани.
Электротехника маҳсулотларининг 🇮🇷Тожикистонга экспорти 1,4 баробарга, 🇰🇿Қозоғистонга экспорти салкам 1,8 баробарга, 🇷🇺Россияга экспорти 2,0 баробарга ва 🇬🇪Грузияга экспорти
1,9 баробарга ошган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар қаторига Яман, Руминия, Албания ва Молдова ҳам қўшилди.
Йил якуни билан экспорт ҳажмини 500,0 млн долларга етказиш белгиланган. Бундай натижага янги корхоналарни экспортга жалб қилиш, янги турдаги маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қўшни давлатлардаги йирик савдо тармоқлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, корхоналарнинг экспорт фаолиятида молиявий инструментлардан унумли фойдаланишларига шароит яратиш орқали эришилади.