Ўзбекистон 5 ойда импорт машиналарга қанча сарфлади?

Ўзбекистон 5 ойда импорт машиналарга қанча сарфлади?

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга январь - май ойларида импорт қилинган машиналар ҳақида маълумот берди.

Маълумотларга кўра, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 755,4 миллион доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 411,4 доллар тўланган.

Шунингдек, автомобиллар, асосан, йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 205,9 миллион долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 578,8 миллион доллар сарфланган.