Ўзбекистон кеча, 8 октабрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди. Бу ҳақда Республика Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз боради.
Қайд этилишича, бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.
“Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, дейилади баёнотда.