Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллиондан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 34,5 миллиондан ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,5 млн. кишини ташкил этмоқда. 

Аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 653,7 минг кишига кўпайган. 

Доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 % га тенг.

Мамлакатимиз аҳолиси ҳар ойда ўртача 54,5 минг кишига кўпайган.

2020 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига ошган