Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий об-ҳаво ҳодисасини кузатмоқда

Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий об-ҳаво ҳодисасини кузатмоқда

"Ўзгидромет" хабар қилишича, сўнгги кунларда Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий ҳодисани кузатиши мумкин – қор доналари ҳудди тумандан тушгандек ёғади.

Бу ҳодиса Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди, кўпинча у қиши барқарор совуқ ҳудудларда кузатилади.

Ушбу ҳодисанинг вужудга келиш сабаби шундаки, у совуқ Сибир антициклонининг таъсиридан келиб чиқади. Одатда, бундай синоптик вазиятда ёғингарчилик кузатилмайди.

Шу билан бирга, ер юзасидаги ҳаво қатламларининг тунги кучли совиши туфайли пастки ҳаво қатламлари юқори қатламлардан совуқроқ бўлганда, ҳароратни тескари ўзгариши содир бўлади. Натижада конвексияни олдини оладиган “блокировка қилувчи” қатлам пайдо бўлади, у конвексия ҳодисасига тўсқинлик қилади. Бундай ҳолатда, жадал равишда ишлайдиган қозонларнинг қувватлари орқали ҳавога кўп миқдорда ташланадиган илиқ буғ, ҳудди шу қатламга “урилиб” тушгандек, қуюқлашади ва қор доналари шаклида ёғади.

Ушбу ҳодисани ўрганган баъзи тадқиқотчилар буни “техноген қор” деб аташади. Бироқ, бу бутунлай тўғри эмас. Шунга қарамай, бу антропоген омил таъсирида ўзгартирилган табиий ҳодисадир.