Ўзбекистон аҳолиси учун кунлик рационал овқатланиш нормативлари эълон қилинди

Ўзбекистон аҳолиси учун кунлик рационал овқатланиш нормативлари эълон қилинди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ёшига, жинсига ва касбий фаолияти гуруҳлари учун соғлом овқатланишни таъминлашга қаратилган ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари” тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

Таклиф қилинаётган рационал овқатланиш нормативлари инсон меҳнатининг оғирлиги ва касб гуруҳлари асосида, мамлакатимизнинг иқлими ва овқатланишдаги миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, қувватга ва асосий озиқ-овқат моддаларига бўлган физиологик эҳтиёжини қондиришга қаратилган қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

1-гуруҳ — асосан ақлий меҳнат билан шуғулланувчи шахслар, енгил жисмоний фаоллик, талабалар, ижтимоий фанларга оид мутахассисликлар, ЭҲМ операторлари, ўқитувчилар, диспетчерлар, пульт бошқарувчилар, ҳисобчилар, котиб(а)лар ЖФК (жисмоний фаоллик коэффициенти) — 1,4). Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 1800 — 2450 ккал;

1-ГУРУҲ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ АҲОЛИ УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН БИР КУНЛИК РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ ОЗИҚ-ОВҚАТ МЕЪЁРЛАРИ

(ГРАММДА БИР КУНДА)

2-гуруҳ — енгил меҳнат билан шуғулланувчилар — транспорт ҳайдовчилари, конвейер ишчилари, тикувчилар, савдо ходимлари, радиоэлектрон саноати ишчилари, агрономлар, ҳамширалар, кичик тиббий ходимлар, алоқалар соҳасида хизмат кўрсатувчилар, ЖФК — 1,6: бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2100 — 2800 ккал;

2-ГУРУҲ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ АҲОЛИ УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН БИР КУНЛИК РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ ОЗИҚ-ОВҚАТ МЕЪЁРЛАРИ

(ГРАММДА БИР КУНДА)

3-гуруҳ — ўрта оғирликлардаги меҳнат, чилангарлар, созловчилар, станок ишчилари, бурғиловчилар, экскаватор ҳайдовчилари, тракторчилар, комбайнчилар, автобус ҳайдовчилари, жарроҳлар, текстил комбинати ишчилари, этикдўзлар, темир йўлчилар, металлургия комбинати ишчилари, кимё саноати ишчилари, умумий овқатланиш муассасалари официантлари, ошпаз ва ишчилари ЖФК — 1,9. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2500 — 3300 ккал;

3-ГУРУҲ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ АҲОЛИ УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН БИР КУНЛИК РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ ОЗИҚ-ОВҚАТ МЕЪЁРЛАРИ

(ГРАММДА БИР КУНДА)

4-гуруҳ — оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар, қурилиш ишчилари, бурғилаш ёрдамчилари, кон қазувчи ишчилар, пахтакорлар (йиғим теримдан ташқари), қишлоқ хўжалиги механизаторлари, доялар, кўчирувчилар, сабзавотчилар, дурадгорлар, металлурглар, қуйиш ишчилари ЖФК — 2,2. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 2850 — 3850 ккал;

4-ГУРУҲ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ АҲОЛИ УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН БИР КУНЛИК РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ ОЗИҚ-ОВҚАТ МЕЪЁРЛАРИ

(ГРАММДА БИР КУНДА)

5-гуруҳ — ўта оғир жисмоний меҳнат, жуда юқори жисмоний фаоллик билан ишловчилар ЖФК — 2,4 — оғир меҳнат билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалиги ишчилари, йиғим-теримга жалб қилинган пахтакорлар, кесувчилар, бетон ишчилар, экскаваторда ишловчилар, механизациялашмаган меҳнат юклагичлари, кончилар. Бир кеча-кундузлик қувват сарфи 3750 — 4200 ккал.

5-ГУРУҲ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ АҲОЛИ УЧУН ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН БИР КУНЛИК РАЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШ ОЗИҚ-ОВҚАТ МЕЪЁРЛАРИ

(ГРАММДА БИР КУНДА)

Рационал овқатланишнинг асоси бўлиб, кунлик истеъмол (қабул) қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри ташкиллаштириш ҳисобланади. Нормативларни тузишда:

  • касб гуруҳлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар;
  • озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби, термик ишлов беришда маҳсулотлардаги моддалар камайиш даражалари;
  • аҳолининг ўртача антропометрик кўрсаткичлари;
  • овқатланишдаги кўникмалар;
  • таклиф қилинган меъёрларни етказиб бериш имкониятлари инобатга олингани айтилган.