Ўзбекистон АҚШ билан мамлакат ҳудудида базаларни жойлаштириш борасида музокаралар олиб бормаяпти

Ўзбекистон АҚШ билан мамлакат ҳудудида базаларни жойлаштириш борасида музокаралар олиб бормаяпти

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев @rian_ru билан суҳбатда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бунга Ўзбекистон қонунчилиги имкон бермайди.

Аввалроқ ОАВлар Вашингтон Афғонистонда операция ўтказиш учун мўлжалланган воситаларни жойлаштириш борасида Марказий Осиё мамлакатлари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берганди.