Ўзбекистон автомобиль экспорти ва импортида асосан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон автомобиль экспорти ва импортида асосан қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон асосан Қозоғистонга автомобиль экспорт қилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 26 776 та;

Украина – 568 та;

Россия – 400 та;

Озарбайжон – 141 та;

Афғонистон – 128 та;

Тожикистон – 72 та;

Қирғизистон – 30 та.

Шунингдек, Ўзбекистон ушбу давр мобайнида энг кўп автомобилни Хитойдан импорт қилган.

2021 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобиль импорт қилган асосий давлатлар:

Хитой – 6 307 та;

Корея – 5 112 та;

Россия – 3 718 та;

Қозоғистон – 3 487 та;

Польша – 1 204 та;

АҚШ – 453 та;

Литва – 427 та;

Таиланд – 250 та;

Германия – 99 та;

Япония – 77 та;

Туркия – 25 та.