Ўзбекистон байроғи Марказий Осиёдаги энг баланд чўққилардан бирида ҳилпиради (фото)

Ўзбекистон байроғи Марказий Осиёдаги энг баланд чўққилардан бирида ҳилпиради (фото)

Помир тоғларининг энг баланд чўққиларидан бирида Ўзбекистон давлат байроғи ҳилпиради.

Байроқни “Uzbek Tourist” ва “Таинственный Узбекистан” жамоа аъзолари ўрнатишди. Шу тариқа алпинистлар республикани Мустақилликнинг 30-йиллиги билан қутлашди.

Диёр Ҳайдаров Ўзбекистон давлат байроғини Абу Али ибн Сино чўққисида (аввалги Ленин чўққиси) 7134 м баландликда кўтарди. Илҳом Икромов эса баландлиги 6100 метр бўлган “Раздельная“ чўққисида ҳилпиратди.

Байроқни чўққига олиб чиқиш учун 18 кун кетган. Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.