Ўзбекистон бир қатор давлат фуқароларининг Беларусга ҳаво транзитини тақиқлади

Ўзбекистон бир қатор давлат фуқароларининг Беларусга ҳаво транзитини тақиқлади

17 ноябр куни Ироқ, Сурия, Афғонистон, Яман, Ливан, Ливия фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудуди орқали Беларусга ҳаво транзитини вақтинчалик тақиқлаш жорий этилди. Бу ҳақда «Ўзавация» вакилига асосланиб РИА Новости маълум қилмоқда.

«17 ноябрдан Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқароларининг транзит йўловчиларининг Ўзбекистон Республикаси орқали Беларус Республикаси ҳудудига киришига вақтинчалик чекловлар жорий этилди», — дея таъкидлаган «Ўзавация» вакили.

«Ушбу муддат дипломатик паспорт эгалари ва Беларусда яшаш учун рухсатномага эга бўлганларга тааллуқли эмас», — дея қўшимча қилган агентлик.

Эслатиб ўтамиз, Беларус ва Полша чегарасида сўнгги ҳафталарда ЕИ мамлакатларига боришга умид қилаётган бир неча минг муҳожирнинг тўпланиши туфайли вазият кескинлашди. Полша ҳукумати чегара хавфсизлигини кучайтирди, ҳарбийларни жалб қилди ва ноқонуний муҳожирларнинг мамлакатга киришга уринишларига барҳам берди. Шунингдек, миграция инқирозида Минскни айблади.

Беларус бу айбловларни рад этиб, Полша ўз ҳудудига муҳожирларни мажбуран чиқариб юбораётганини даъво қилмоқда.