Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон биродар қирғиз халқига дўстона ёрдам юборди (фото)
2.04.2020 08:27,  
187

“Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами” шиори остида ташкил этилган инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тасарруфидаги “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳамда мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги темирйўл станциясидан минг тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинзони, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системалар ортилган поезд қўшни республикага жўнатилди.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган махсус эшелон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан