Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланди

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланди

Кеча 13 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига кўпчилик овоз билан тарихда биринчи марта уч йиллик муддатга сайланди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

БМТ Янгиликлар маркази маълумотига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Россия. Сенегал, Украина, Ўзбекистон, Буюк Британия.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.