Ўзбекистон бокс федерацияси махсус шеърий танлов эълон қилди

Ўзбекистон бокс федерацияси махсус шеърий танлов эълон қилди

Ўзбекистон бокс федерацияси карантин вақтида мухлислар учун махсус танловни ташкил этди. Унда ўзбек боксчи ва мураббийлари ҳақида ажойиб шеърий мисраларни тақдим этиш керак.

Танлов шартига кўра, шеърни чиройли тарзда ўқиб беринг ва видеони Инстаграм ҳамда Фейсбукдаги саҳифангизга #boxinguzbekistan хештеги билан жойлаштириш, Инстаграмга қўйилган видеода @boxinguzbekistan_official аккаунтини белгилаб қўйиш талаб қилинади.

Энг яхши 3 та ўринни эгаллаганлар Ўзбекистон бокс федерациясининг махсус комиссияси томонидан аниқланади.

Танловда ғолиб ва совриндор бўлганларга: 

  • "BUKA BOXING" компаниясининг спорт экипировкалари тўплами (full);
  • Олимпиада чемпионларининг дастхати туширилган қўлқоплар;
  • Эсдалик учун медаль ва дипломлар тақдим этилади!

Ушбу танлов жорий йилнинг 31 майига қадар давом этади.