Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб илк марта ўтказилаётган ёшлар "АГРОМАРАФОНИ" AKIS марказидан бошланди
29.09.2021 19:54,  
81

Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар AKIS марказида ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши, Европа халқаро хамкорлик ташкилоти кўмаги остида Тошкент давлат аграр университети ва бошқа қатор ташкилот ҳамда компаниялар иштирокида Ўзбекистонда илк маротаба "АГРОМАРАФОН" ташкил этилди.


Марафон AKIS марказий майдонида 100 га яқин ёш аграрчи-фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ёш тадбиркорлар ва Тошкент давлат аграр университети талабалари иштирокида очиқ деб эълон қилинди. Тадбир, айниқса, жалб этилган спикерлар сабаб мотивацияга тўла ва ёрқин тарзда ўтди, улар ёшлар билан ўз муваффақият тарихлари, шунингдек шахсий тажрибада синовдан ўтган тавсиялари билан ўртоқлашдилар.


Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, профессор Алишер Тўраев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов тадбирда сўзга чиқдилар.

Ташкилотчилар республикадаги муваффақиятли агротадбиркорлар ва фермерлар иштирок этган ушбу марафон ёшлар учун йўл кўрсатувчи маёқ, ўзаро алоқа йўлидаги қулай платформа, тажриба алмашинув майдончаси сифатида хизмат қилиб, бизнес-режалар тайёрлашга ёрдам беради ва умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесини сифатли даражада бошлаб олишга имкон беради, дея ишонч билдирдилар. Келажакда ушбу янги билимлар ўз фаолиятини эндигина бошлаётган фермерлар учун жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини очади.

АГРОМАРАФОН очилишида «Агробизнесда менежмент» махсус тренинги доирасида замонавий агрокорхоналарнинг тажрибали вакиллари иштирок этди.Teodora Goods компанияси директори Дилдора Отажонова, Mevali Plants компанияси директори Мансур Рахимов, MOST BUSINESS МЧЖ директори Элмурод Пирназаров, VESAGRO директори, агроблогер Ўрмонали Усмонов, AGRO EXPORT GROUP МЧЖ асосчиси Санжар Каримов, шунингдек боғдорчилик бўйича маслаҳатчи Шухрат Аброровлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришди. Спикерлар ёшларнинг саволларига ҳам жавоб беришди.

Марафон келгусида республиканинг бошқа ҳудудлари бўйлаб давом этади. Ёшларга ижтимоий йўналтирилган давлат кўмаги доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширадиган ишларини ривожлантириш учун ер олган ёшлар асосий мақсадли аудитория бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан