Ўзбекистон бўйлаб илк марта стадионларда кириш имтиҳонлари бошланди (фото)

Ўзбекистон бўйлаб илк марта стадионларда кириш имтиҳонлари бошланди (фото)

Фото: ЎзА

Бугун 2020 йилнинг 2 сентябридан олий таълим муассасаларига тест синовлари бошланди.

Тест синовлари 2 сменада ўтказилмоқда:

  • 1-смена — 08:00 дан 11:00 гача;
  • 2-смена — 17:00 дан 20:00 гача.

Абитуриентларни тестга киритиш:

  • 1-смена — 06:30 дан;
  • 2-смена — 15:30 дан бошланади.

Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

Тестга кириш учун паспорт ҳамда абитуриент рухсатномаси талаб этилади. (Абитуриент рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидаги абитуриентнинг шахсий кабинетидан юклаб олиш мумкин).

Тестда 2 та мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та савол берилади. 1-фан учун 3,2 балл, 2-фан учун 3,1 балл. Максимал тўплаш мумкин бўлган балл - 189 балл.

Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30 та тест топшириғига 90 дақиқа, 60 та тест топшириғига 180 дақиқа вақт ажратилади.

Тестлар ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар жойлашган манзил ҳақида мана бу саҳифа орқали маълумот олиш мумкин:

Тест жараёнларини test2020.uz сайти орқали онлайн томоша қилиш мумкин.