Ўзбекистон бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинди

Ўзбекистон бозорлардаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 29 сентябрь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 килограмм) – 45000 – 68000 сўм;
  • қўй гўшти (1 килограмм) – 52000 – 80000 сўм;
  • картошка (1 килограмм) – 2500 – 6000 сўм;
  • пиёз (1 килограмм) – 1000 – 3000 сўм;
  • сабзи (1 килограмм) – 2000 – 9000 сўм;
  • тухум (10 дона) – 6000 – 14000 сўм;
  • гуруч (1 килограмм) – 5000 – 17 500 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 литр) – 13600 – 24000 сўм;
  • шакар (1 килограмм) – 7500 – 9000 сўм.

Бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.