Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари маълум қилинди

Ўзбекистон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 7 декабрь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–68 000 сўм;
қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000–80 000 сўм;
картошка (1 килограмм) — 3 000–7 500 сўм; (1 декабрь ҳолатига кўра, 3 000–7 000 сўм)
пиёз (1 килограмм) — 1 200–4 000 сўм; (1 000–4 000 сўм)
сабзи (1 килограмм) — 1 000–5 500 сўм;
тухум (10 дона) — 7 000–15 000 сўм;
гуруч (1 килограмм) — 5 000–17 500 сўм;
ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000–24 000 сўм;
шакар (1 килограмм) — 7 800–10 500 сўм.

Бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.