Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари маълум бўлди

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат нархлари маълум бўлди

Ўзбекистоннинг ҳудудий бозорларида ўтказилган кузатув натижаларига кўра, озиқ-овқат нархлари маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, Статистика қўмитаси томонидан 8 сентябрь ҳолатига кўра, ҳудудий марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказилган. Қуйида ўрганиш натижаси бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган:

  • Суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45 000–68 000 сўм;
  • Қўй гўшти (1 килограмм) — 52 000–80 000 сўм;
  • Картошка (1 килограмм) — 1800–5000 сўм;
  • Пиёз (1 килограмм) — 800–3000 сўм;
  • Сабзи (1 килограмм) — 2000–9000 сўм;
  • Тухум (10 дона) — 5000–14 000 сўм;
  • Гуруч (1 килограмм) — 5000–18 000 сўм;
  • Ўсимлик ёғи (1 литр) — 14 000–24 000 сўм;
  • Шакар (1 килограмм) — 7500–9000 сўм.