Ўзбекистон бу йил 18 та давлатга  гилос экспорт қилди

Ўзбекистон бу йил 18 та давлатга  гилос экспорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июль ҳолати бўйича жами 31,3 минг тонна гилос меваси экспорт қилинган (ўтган йилнинг шу даврига қараганда 14,6 минг тоннага кўп).

Хусусан, қарийб 61 миллион АҚШ долларига тенг бўлган гилос меваси 18 та хорижий мамлакат бозорларида сотилган. Бугунги пандемия шароитида бу ижобий ҳолат.

Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 16,7 минг тонна (23 миллион АҚШ доллари), Россия 9,3 минг тонна (15,8 миллион АҚШ доллари), Қирғиз Республикаси 4,7 минг тонна (20 миллион АҚШ доллари) ва  Корея Республикасида 124,3 тонна (496,9 минг АҚШ доллари) билан юқори улушга эга бўлди.

Эътиборлиси, бу йил ўзбек гилоси Германия, Литва, Люксембург, Мўғулистон, Ўмон, Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинган.