"Ўзбекистон COVID-19га ўз вакцинасини яратишга киришди",— Абдуҳаким Хаджибаев

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев маълум қилди.

“Бугунги кунда олимларимиз томонидан биринчи COVID-19 га қарши вакцинанинг S оқсил молекуласи яратилган”, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, яқин кунларда уни ҳайвонларда клиник олди тадқиқотларини бошлаш режалаштирилган. 

Ҳозирча бошқа тафсилотлар очиқланмаган.